
Мариупол кўчалари
Фото: Reuters
17 март — Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг йигирма иккинчи куни. Март ойи бошидан бери қамалда бўлган Мариуполда гуманитар йўлак очилди — Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кун давомида шаҳардан 43 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Киевда Украина ҳаво мудофааси Россия ракетасини уриб туширди, унинг бўлаклари турар жой биносига урилди. Чернигов маъмурияти бир кунда 53 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Meduza 17 март куни уруш зонасидан олинган фотосуратларни жамлади.

Maxar Technologies кузатув компанияси томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирида Чернигов шимоли-шарқидаги турар жой ҳудудида ёнаётган бинолар кўрсатилган.
Фото: AP Photo

Черниговнинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган одамларнинг жасади
Фото: AFP

Одамлар Мариуполни тарк этишга уринмоқда
Фото: Reuters

Россия томони Мариуполда гуманитар йўлак очди
Фото: Scanpix

Гуманитар йўлак орқали Мариуполни тарк этмоқчи бўлган эркак назорат пунктида ҳарбийларга татуировкасини кўрсатмоқда.
Фото: Scanpix

40 ёшли украиналик аскар Игорь Одесса марказида рафиқаси билан
Фото: AFP

Одесса четидаги олдиндан тайёрлаб қўйилган қабрлар
Фото: Bloomberg

Киев яқинидаги Бровари шаҳрида ҳарбий тревога пайтида ертўлага тушган касалхона ходимлари
Фото: AP Photo

Украина ҳарбий назорат пункти ва Киев аҳолиси эвакуация жараёнида
Фото: Reuters

Украина ҳарбийлари Киевдаги ўққа тутилган турар жой биносини кўздан кечирмоқда. Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши яраланганди.
Фото: EPA

Уриб туширилган ракетанинг парчалари тушган уйнинг ички қисми. Киев
Фото: Reuters

Уриб туширилган рус ракетасининг қолдиқлари тегиб, ойналари синган дераза
Фото: AP Photo

Россия ракетасининг қолдиқлари сабаб вайрон бўлган квартира ичидаги ўт ўчирувчи
Фото: Reuters

Бровари шаҳридаги касалхонада замбилда ётган ярадор
Фото: AP Photo

Ракета парчаларининг турар жой биносига келиб урилиши оқибатида ҳалок бўлган онасининг жасади ёнида йиғлаётган эркак. Киев
Фото: Reuters

Бомбардимон қилингач ёнаётган омбордаги оловни ўчириш жараёни, Киев
Фото: AP Photo «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар