date
views 4 567

Доллар инқирозининг учта асосий белгиси айтилди

Доллар инқирозининг учта асосий белгиси айтилди
Иқтисодчи Хенрик Мюллер доллар дунёнинг асосий валютаси сифатидаги мавқеини йўқотиши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бирданига учта омил Америка валютасининг келажагини шубҳа остига қўяди.

Унинг қўшимча қилишича, доллар инфляцияси дунёнинг АҚШ валютаси қиймати ишончига жиддий путур етказиши мумкин. АҚШда нархлар ўсиши 8 фоизни ташкил этган. Энди вазиятнинг янада ривожланиши Федерал захира тизими (ФРС) ҳаракатларига боғлиқ. Шунингдек, Россияга қарши санкциялар ҳам долларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Экспертнинг фикрича, Россияга қарши санкциялар марказидаги энг даҳшатли қурол бу — Москванинг бошқа марказий банклардаги валюта захираларини музлатишдир. Бундай қадам ҳали кенг кўламда қўлланилмаган. Агар Россия пулига бундай муносабат натижасида Вашингтон исталган вақтда бошқа давлатлар валюта активларини ҳам мусодара қилиши мумкинлигига хавотир пайдо бўлса, ишончга бундай путур долларга жиддий зарар етказади.

Украинадаги вазият молия бозоридаги кучлар мувозанатини ҳам тез ўзгартириб юбормоқда, бу эса АҚШ томонидан илгари сурилаётган глобал молия институтлари ўрнини босувчи молиявий бозори тарқоқ суверен мамлакатларнинг янги блокларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга олиб келади. Ушбу ўзгаришлар ҳам валюта бозорига таъсир қилиши мумкин, — деди иқтисодчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доллар инқирозининг учта асосий белгиси айтилди