
Украина президенти Владимир Зеленский Қуддусни Россия билан музокаралар жойига айлантириш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Исроил парламентидаги видеомурожаатида маълум қилди.
Украина раҳбари Исроил бош вазири Нафтали Беннет Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги музокараларни ташкил этишда воситачилик қилишга уринаётганига эътибор қаратди.
«Биз бу саъйи-ҳаракатлардан миннатдормиз, эртами-кечми Россия билан гаплаша бошлаймиз. Балки Қуддус тинчлик йўлини топиш учун тўғри жойдир», — деди сиёсатчи.
Зеленский шунингдек, Исроилни бетарафлик сиёсатини ўзгартириб, Украинага ёрдам беришга ундаган.
Украина президенти уруш бошлангандан бери Россия раҳбари Владимир Путинни музокараларга чақириб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар