12:00 / 22.03.2022
4 601

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни юмшатиш шартларини маълум қилди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни юмшатиш шартларини маълум қилди
Европа Иттифоқи (ЕИ) Россияга қарши санкцияларни Украинадаги «махсус ҳарбий операция» тўхтатилиши ва қўшинларнинг олиб чиқиши билан юмшатиши мумкин. Ушбу фикрларни ЕИ ташқи ишлар хизмати расмий вакили Питер Стано айтиб ўтди.

Шу билан бирга, у ЕИ «хулқ-атворни ўзгартириш» ёки халқаро ёки гуманитар ҳуқуқ бузилишига жавоб бериш учун санкциялар қўллашини ва ЕИ қонунбузарликлар бартараф этилган, деб ҳисобламагунча чекловлар ўз кучида қолишини таъкидлади.

Станонинг сўзларига кўра, санкциялар рўйхатини узайтириш ва тузатиш тўғрисидаги қарорлар ЕИ аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.

Маълумки, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш учун «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди.

Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Кўплаб давлатлар Россияга, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, қатор расмийлар, тадбиркорлар ва журналистларга қарши санкциялар киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни юмшатиш шартларини маълум қилди