14:00 / 22.03.2022
1 871

Тожикистонда Украинадаги ҳарбий можаро туфайли иқтисодий инқироздан чиқиш режаси тузилди

Тожикистонда Украинадаги ҳарбий можаро туфайли иқтисодий инқироздан чиқиш режаси тузилди
Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги / Фото: Asia-Plus
Украинадаги ҳарбий можаро ва ғарб давлатларининг Тожикистон асосий савдо шериги – Россияга нисбатан иқтисодий санкциялари шароитида республика ҳукумати миллий иқтисодиёт учун юзага келиши мумкин бўлган хатарлар олдини олиш мақсадида идоралараро штаб тузди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» мамлакат Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 26 февралидан 4 мартига қадар махсус идоралараро штаб томонидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, дон ва нефть маҳсулотлари импорт қилувчилар иштирокида бешдан ортиқ йиғилиш ўтказилган. Товар ишлаб чиқарувчилар, хусусий сектор ва ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Режа нархларнинг асоссиз ўсиши олдини олиши керак. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, меҳнат мигрантларини ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари бажарилишини ўз вақтида таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Унда банк тизимида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар олдини олиш, валюта курсига босимни пасайтириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларига паст фоиз ставкаларида кредитлар бериш ҳақида сўз боради.

Инвестицион муҳитни яхшилаш, солиқдан ташқари текширувларни кечиктириш, қўшимча молиявий ёрдамни жалб қилиш ва бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, учрашув ва музокаралар чоғида халқаро молия институтлари миллий иқтисодиёт тармоқларига юзага келиши мумкин бўлган хатарлар таъсирининг олдини олиш мақсадида молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирган.

Ташқи омилларнинг республика иқтисодиётига таъсири бўйича турли сценарийлар мунтазам равишда эконометрик моделлар ёрдамида баҳоланади ва уларнинг миллий иқтисодиётга таъсири олдини олиш ҳамда камайтириш, барқарор макроиқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Билдирилишича, ички ресурслар ва имкониятлар истеъмол бозорини зарур маҳсулотлар, жумладан, ун, нон, макарон, гўшт, ўсимлик ёғи, сут, тухум, дон, гуруч ва бошқаларга бўлган эҳтиёжини зарур даражада таъминлаши мумкин.

Айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларни, хусусан, буғдой, шакар, нефть маҳсулотлари ва бошқаларни мамлакат ҳудудига олиб кириш савдо ҳамкорлари билан тузилган амалдаги шартномаларга мувофиқ тўсиқсиз давом этаётгани айтилган.

Тожикистонда миллий иқтисодиётга хавф-хатарлар таъсири олдини олиш масаласи республика ҳукумати назоратида экани билдирилиб, келгусида истеъмол бозорини энг зарур товарлар ҳамда уларнинг захиралари билан тўлдириш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланилиши қайд этилган;

Бундан ташқари, аҳоли заиф қатламларини ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқорида кўрсатилган махсус ҳаракатлар дастурини амалга ошириш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда Украинадаги ҳарбий можаро туфайли иқтисодий инқироздан чиқиш режаси тузилди