Фото: Аргументы и факты
Россия ядровий қуролдан мамлакатнинг мавжудлигига таҳдид туғилганидагина фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 22 март куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Песков амалдаги миллий хавфсизлик концепциясига таянган ҳолда ядро қуролидан фойдаланиш асослари ҳақида гапирди.
«Унда сиз ядровий қуролдан фойдаланиш учун барча асослар ҳақида ўқишингиз мумкин. Агар бизнинг мамлакатимиз учун хатар туғилган тақдирда, концепцияга мувофиқ, ундан фойдаланилиши мумкин. Бунга қатор бошқа асослар ҳам бор, улар матнда санаб ўтилган», дейди Россия президентининг матбуот котиби.
Песков Украинадаги вазият ҳақида «ҳеч ким аввал-бошдан махсус амалиёт икки кунгина вақт олади, деб ўйлаган эмас. Бу жиддий мақсадларга эга бўлган жиддий амалиётдир», деган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди