
Фото: AP
24 март куни Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Украинадаги вазият бўйича саммит ўтказади. Бу ҳақда “Онадўлу” нашри хабар берди.
Хабарга кўра, саммитда Украина президенти Владимир Зеленский видеоформат шаклида қатнашади.
Саммитда Зеленский НАТО аъзоларига Украинада парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этиш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этишларини сўраб мурожаат қилиши кутилмоқда.
«Биз Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари, Украинани қатъий қўллаб-қувватлаш ва НАТО мудофаасини кучайтириш масалаларини муҳокама қиламиз», - деган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар