Фото: Baidu
Хитойда бир оилага 15 нафар фарзандли бўлишга рухсат берган 11 амалдор жазоланди, деб хабар берди Asia One.
Хабарда айтилишича, Гуанси регионида яшовчи 77 ёшли Лян Эр ва 47 ёшли Лу Хунлан Хитойда «бир оила – бир фарзанд» сиёсати амал қилган 1995 йилдан 2016 йилгача 15 фарзандли бўлишган.
Бундан ташқари, улар эр-хотин сифатида расман рўйхатдан ўтмаган.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, оила қашшоқликда, давлат субсидиялари ва хайриялар эвазига кун кўради. Фарзандларнинг тўрт нафари ишлайди, қолганлари ўқийди.
Ушбу оила ҳақида ҳокимиятга маълум бўлганидан сўнг суриштирув бошланган. Суриштирув натижаларига кўра оилани кузатиб бормаган 11 амалдор жазоланган. Уларга огоҳлантириш ва жарима жазоси берилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди