date
views 1 011

АҚШ Украинага бир миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини билдирди

АҚШ Украинага бир миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини билдирди
Фото: Anadolu Agency
АҚШ Украинадаги вазият сабабли гуманитар ёрдам сифатида 1 миллиард доллар ажратишга тайёр. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

"Бугун АҚШ Россия уруши таъсирида қолган Украина ва бунинг дунё бўйича оғир оқибатлари учун гуманитар ёрдам сифатида 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга тайёрлигини маълум қилади", - дейилади Оқ уй баёнотида.

Шунингдек, АҚШ Украина ва унга қўшни мамлакатларга “демократия ва инсон ҳуқуқларини молиявий қўллаб-қувватлов” сифатида қўшимча 320 миллион доллар ажратади.

Таъкидланишича, АҚШ 2021 йилдан буён Европа ва Евросиё минтақасига иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳалари учун 1,1 миллиард доллардан ортиқ маблағ тақдим этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага бир миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини билдирди