Фото: Қозоғистон мусулмонлари идораси
Қозоғистон мусулмонлари идораси 2022 йилдаги Рамазон ойи 2 апрелдан бошланиб, 2 майга қадар давом этишини эълон қилди. Қозоғистон тарафи бу қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари идораси билан келишув асосида қабул қилинганини билдирди.
Бу ҳақда, бугун, 25 март куни Нурсултон шаҳрида мамлакат бош муфтийси Наврўзбай Тағанули раислигида ўтказилган Қозоғистон мусулмонлари идораси президиум йиғилишида маълум қилинган.
Қозоғистон муфтийсининг ўринбосари, шариат ва фатво бўлими бошлиғи Сансизбай Қурбон ўғлининг маълум қилишича, Рамазон ойининг бошланишига доир қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтиятлари билан келишув асосида қабул қилинган.
Шунингдек, қўшни Қозоғистон муфтияти Рамазон ҳайити 2 май санасида нишонланишини маълум қилган.
Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу хабар юзасидан изоҳ бермади.
Жорий йил 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қозоғистон ва Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ҳилолини кузатишга тайёргарлик кўриш бўйича онлайн давра суҳбати бўлиб ўтганини хабар берган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди