Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
РФ қуролли кучлари бош штаби уруш бошидан буён иккинчи бор Россия армиясининг ҳарбий йўқотишлари бўйича маълумот берди.
Украинадаги урушнинг бир ойида 1351 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлиб, 3825 нафари яраланган. Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош штаби расмийси генерал Сергей Рудской томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Рудскойнинг баёнотида Украинанинг ҳарбий йўқотишлари сони 14 мингдан ортиқ экани айтилган.
Бунгача Россия томони урушдаги қурбонлари сони бўйича фақат бир марта маълумот берган, 2 март кунги брифингда Украинада россиялик ҳарбийлардан 498 нафари ҳалок бўлиб, 1597 нафари яралангани маълум қилинганди.
Украина томони эса уруш бошидан буён россиялик ҳарбийларнинг йўқотишлари сони 16 минг нафардан ошгани тўғрисида маълумот берган, бу миқдор ҳалок бўлганлардан ташқари, яраланганлар ва асирга тушганларни ҳам ўз ичига олади.
NYT эса бир ҳафта муқаддам АҚШ разведкаси ҳисобларига кўра Россиянниг йўқотишлари 7 минг киши (ҳалок бўлганлар) атрофида эканини маълум қилганди.
Украина томони ўз йўқотишлари сони тўғрисида охирги бор март ойи ўрталарида маълумот берган, президент Зеленский 1300 нафардан ортиқ украиналик уруш қурбонига айланганини хабар қилганди.
Ҳарбий ҳаракатлар вақти можаро иштирокчиларининг расмий маълумотларини мустақил манбалар орқали текширишнинг имкони йўқ. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди