Фото: REUTERS/Gloystein Henning/File Photo
АҚШ Евроиттифоқ билан бу йил Европага Россия экспорти ўрнини босиш учун камида 15 млрд куб метр суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлашга келишиб олди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
Хабарда айтилишича, томонлар Европанинг Россия энергия ресурсларига қарамлигини камайтириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга қарор қилган.
Европа қўшимча газни қаердан: газ қазиб олиш кенгайиши ҳисобига ёки мавжуд оқимларнинг йўналтирилиши эвазига олиши ноаниқ, деб ёзади Bloomberg.
АҚШнинг ўзи 15 млрд куб метрнинг қанча қисмини етказиб беришига аниқлик киритилмаган, дея қайд этади Reuters.
Бу вазифани АҚШ бажара олади, бироқ Европа осиёлик истеъмолчилар талабини йўққа чиқариш учун ёнилғини юқорироқ нархда сотиб олишига тўғри келади, деб ҳисоблайди Bloomberg.
Ҳозирда Россия ЕИнинг газга бўлган эҳтиёжининг 40 фоизини таъминлайди.
Қайд этилишича, Европа Россиядан ҳар йили газ қувурлари орқали 150 млн куб метрга яқин табиий газ ва яна 14-18 млрд куб метр суюлтирилган газ шаклида олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди