Фото: Сергей Гунеев / РИА Новости
Россиялик миллиардер, «Альфа-банк» директорлар кенгашининг собиқ раҳбари Петр Авен Буюк Британия ва Евроиттифоқ санкциялари рўйхатига тушганидан кейин қийинчиликларга учрагани ва буёғига қандай яшашни билмаётгани ҳақида гапирди. У бу ҳақда Financial Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
У ҳаёти бир тунда ўзгариб кетганини айтади. Санкциялар рўйхатига тушганидан кейин Авеннинг Буюк Британия ва ЕИдаги барча ҳисоблари ва активлари блокланган.
«Бизнинг бизнес тўлиқ вайрон бўлди. Биз 30 йил мобайнида бунёд этган барча нарсалар ҳозирда барбод бўлган. Энди қандай қилиб бўлса ҳам янги ҳаёт бошлашга мажбурмиз», дейди миллиардер.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда у оддий тўловлар ёки адвокат хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошира олишига ҳам ишончи комил эмас.
«Мен фаррош ёки ҳайдовчи ёллай оламанми? Мен машина ҳайдамайман... Балки, машинани ўгай қизим бошқарар. Биз қандай яшаб қолишимизни тушунмаяпмиз. Юридик жиҳатдан биз бизнесга таъсир кўрсата олмаймиз. Улар [ҳамкорлар] ҳатто мен билан шахсан кўришишдан қўрқмоқда. Биз ҳукуматдан жуда қўрқмоқдамиз», дея тан олади Авен.
Авен санкциялар бўйича баҳслашмоқчи бўлган — унинг фикрича, санкциялар асоссиз киритилган. Бизнесмен британиялик катта маблағ сарфлаб бўлса-да, активларидан фойдаланишда давом этишга эришиш учун ҳуқуқшунос ёлламоқчи бўлган. Аммо маҳаллий юристлар «россияликлар билан ишламаяпти» ва у муаммолари ҳал бўлишидан умид узган: «Менга айтишдики, санкцияларга таъсир кўрсатиш амалда имконсиз».
Авен россияликларга қарши чекловлар Путинга таъсир кўрсатиш учун хизмат қила олмаслигини таъкидлайди: «Буни [киритилган санкцияларни] тушуниш мумкин. Аммо бу адолатдан эмас. [Аммо] одамлар ўлаётганда, мен шикоят қилмасам ҳам бўлади».
У Кремлга яқинлигини рад этган — унинг сўзларига кўра, Россияда бизнес юритиш президент билан алоқада бўлишни талаб қилади: «Бу жуда ғалати — президент [Россия президенти] билан учрашганинг учунгина санкцияларга дучор бўлиш. Биз мутлақо сиёсатдан холи бўлишга интилганмиз. Путин билан учрашувда мен ўз номимдан эмас, „Альфа-групп“ номидан иштирок этганман».
67 ёшли бизнесмен рафиқаси ва саккиз ёшли қизи билан Лондонда яшайди. Нашр маълумотига кўра, у нуфузли туман ҳисобланган Сейнт Жеймсдаги квартирадан ташқари шаҳар ташқарисида «санъат асарлари билан тўлдирилган» данғиллама уй-жойга ҳам эгалик қилади. Бугунги кунда Авен Forbes талқинига кўра, Россиянинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 30-поғонада туради, унинг бойлиги 5,3 млрд долларга баҳоланган.
Газета маълумотига кўра, 20 кун ичида бизнесменни Буюк Британиядан чиқариб юборишлари мумкин. У Латвия паспорти ва АҚШга визаси борлигига қарамай, айнан Бирлашган Қиролликда қолишни истамоқда. «Агар [Буюк Британиядан] кетсам, менда ҳеч қачон қайтиш имконияти бўлмаслиги мумкин», дейди Авен.
Февраль ойи охирида Авен қатор россияликлар қаторида Россия Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлашига жавобан қўллаган санкцияларга учраганди. Европа Иттифоқи Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, «Роснефть» раҳбари Игорь Сечин, бизнесмен Алишер Усмонов ва бошқа кўпларга санкциялар қўллаган. Кейинроқ Буюк Британия ҳам россиялик бизнесменлар ва расмий шахсларга қарши санкциялар жорий этди.
Санкциялар фонида Авен ва «Альфа-Групп» консорциумининг яна бир эгаси Михаил Фридман банк директорлар кенгаши сафидан чиқди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди