10:36 / 26.03.2022
3 171

Ўзбекистонда бир неча кундан буён рубль курси кўтарилмоқда. Бунга сабаб нима?

Ўзбекистонда бир неча кундан буён рубль курси кўтарилмоқда. Бунга сабаб нима?
Фото: Bloomberg / Андрей Рудаков
Ўзбекистонда Россия рубли 116 сўмгача кўтарилди. Таққослаш учун, рубль 9 март куни 80 сўмга баҳоланганди. Шу билан бирга, бошқа чет эл валюталари, масалан, АҚШ доллари ва евро Ўзбекистонда бир неча кундан бери пасаймоқда.

Рубль мустаҳкамланишининг сабаблари бир нечта, лекин асосийси — Россия президенти Владимир Путиннинг санкция қўллаган мамлакатларга газни фақат рублда сотиш ҳақидаги қарори.

- Маҳсулотларимизни Европа Иттифоқи, Америка Қўшма Штатларига етказиб бериб, тўловни доллар, евро ёки бошқа валютада олиш биз учун энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, — дея изоҳлайди Путин.

Унинг сўзларидан келиб чиқадики, газ – бу бор-йўғи бошланиши. Россия бозорнинг асосий қисмини эгаллайдиган нефть, қалай, никел, кобалт, олтин ва бошқа товарлар тез кунларда рублда сотишни бошлайди.

Мазкур қарордан кейин рубль бошқа валюталар, шу жумладан, сўмга нисбатан мустаҳкамланишни бошлади.

Бу қандай бўлади – Россия олдинлари газ эвазига валюта олган бўлса, энди эса хориж мамлакатларининг ўзи рублни сотиб олиши керак. Ўз валютасини сотиш ва рубль сотиб олиш орқали Европа ва АҚШ рублни ўз валюталарига нисбатан мустаҳкамлайди.

Россия жаҳоннинг энг йирик газ экспортчиси: ОПЕК маълумотларига кўра, Россия экспорти йилига деярли 200 млрд куб метр ёки 16 фоиз газни ташкил қилади.

2020 йил маълумотларига кўра, жаҳон газ захирасининг 23,6 фоизи Россия захираларига тўғри келади. Россияда ҳозирги газ қазилмалари аввалги максимал даражага етган.

Россия газининг энг йирик харидори – Европа. Ушбу бозорнинг деярли 75 фоизини Россия гази ташкил қилади.

Сўнгги ўн йилда Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг Россия газ таъминотига бўлган талаби шахсий қазилмалар ва импортнинг ошиши оқибатида ўсди.

Валюта ўрнига рублда тўлаш механизми энди ишлаб чиқилади ва у қандай шаклда қабул қилиши ҳали аниқ эмас.

Ҳозирча Европага кириб келаётган 58 фоиз Россия гази учун тўловлар еврода, 39 фоизи – долларда, 3 фоизгача бўлган қисми эса фунт стерлингда тўланади.

Бунинг Ўзбекистонга қандай таъсири бор?
Кучли рубль Ўзбекистон учун яхши.

Биринчидан, мамлакатга амалга оширилаётган пул ўтказмалари орқали валюта оқими ошади. Масалан, 2020 йили рубль долларга нисбатан қадрсизланганда Россиядан амалга ошириладиган ўтказмаларнинг 11 фоизга, Ўзбекистонга умумий ўтказмаларнинг 4 фоизга қисқаришига олиб келган эди.

Халқаро пул ўтказмалари ўз навбатида бошқа кўрсаткичларга, шу жумладан, ўзбек сўмига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Мисол учун, 2021 йилда Ўзбекистонга 7 млрд доллар пул ўтказмалари кириб келган. Бу сўмнинг бор-йўғи 3,4 фоизга (2019 йилдан бери энг яхши кўрсаткич) қадрсизланишига сабаб бўлган омиллардан бирига айланган.

Марказий банкдагиларнинг айтишича, экспортдан тушган валюта тушумлари, шунингдек, пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли ошиши курс қийматини ушлаб туришга ёрдам берган.

Ўтган йили бу кўрсаткич 34 фоизни ташкил этиб, бунинг ҳисобига хорижий валюта таклифи 1,6 баробар ошган.

Иккинчидан, рублнинг кўтарилиши Ўзбекистон экспортчиларига ўз таъсирини ўтказади. 2021 йил сарҳисобларига кўра, Россия Хитойни ортда қолдирган ҳолда, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорига айланди.

Россия билан савдо-сотиқлар ўтган йили 7,4 млрд долларни ташкил қилди (5,4 млрд доллар импорт, 2 млрд доллар экспорт).

Россия — Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари, текстил ва бошқа маҳсулотлари бўйича унинг асосий харидори. Масалан, ўтган йили Россияга қарийб 1 млрд долларлик текстил маҳсулотлари сотилган эди.

Россия бозорларидаги Ўзбекистон маҳсулотлари рублда баҳоланади ва рубль кўтарилгани сайин экспортчилар даромади ошади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда бир неча кундан буён рубль курси кўтарилмоқда. Бунга сабаб нима?