Харьковга берилган артиллерия зарбаларидан кейин юзага келган ёнғин
Фото: LETA
Украинада уруш бошланганига ҳам ўттиз кун бўлди. 25 март куни Буюк Британия Мудофаа вазирлиги украиналикларнинг Россия қўшинини Киевдан узоқлаштирганини хабар қилди. Бундан ташқари, Украинанинг ҳарбий кучлари ҳанузгача Россия армиясининг Николаевдан ўтиши ва Одесса томон ҳаракатланишига йўл бермаяпти. Харьковда Россия қўшини ижтимоий ёрдам маркази жойлашган шаҳар поликлиникасини ўққа тутган: тўрт киши ҳалок бўлган, уч нафар одам яраланган.
«Украинская правда» нашри маълумотларига кўра, Винницда олти дона қанотли ракета учирилган ва бундан мақсад Украина қўшинининг ҳарбий ҳаво кучларига зарба беришдан иборат, бироқ ушбу ҳужумлардан ҳеч кимга талафот етмаган. Бир ой давомида Россия ҳарбий кучлари Украина шаҳарларининг 14 нафар мерини асирга олди, дея маълум қилган Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешук. Европа кенгаши Украинани урушдан кейин қайта тиклаш учун махсус жамғарма ташкил қилишга қарор қилган. Meduza урушнинг ўттизинчи кунига алоқадор 25 март фотосуратларни тақдим этди.
Успенский ибодатхонасининг Харьков марказида жойлашган, вайрон қилинган кафе дераза ойнаси синиғидаги акси.
Фото: Reuters
Икки нафар тинч аҳоли вакили Киев вилоятидаги Броварада портлашдан кейин вайронага айланган озиқ-овқат заводи харобаларини кўздан кечирмоқда
Фото: Scanpix
Киев вилояти шимолидаги фронт чизиғидан узоқ бўлмаган ерда Украина ҳарбий кучлари фелдшери ҳудудий мудофаа хизматчиларига жгут ёрдамида қон кетишини тўхтатишни кўрсатиб бермоқда
Фото: Reuters
Киев атрофидаги Ясногородок қишлоғида Россия ва Украина қўшинлари ўртасидаги жанглардан кейин вайрон бўлган уйнинг ички интерьери
Фото: AP Photo
Киев яқинидаги Украина армияси омборига Россия снаряди келиб тушганидан кейин чиққан ёнғиндан ҳавога ўрлаётган қора тутун
Фото: AP Photo
Мариуполдаги аҳоли яшайдиган ҳудудларидан бирида ёнаётган ҳарбий техника
Фото: «ТАСС»
Мариуполда аҳоли яшайдиган бинолар ҳовлисидаги қабрлар. Россия қўшини қамал қилган шаҳар аҳолиси қабристонларга бора олмаяпти, улар ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганларни ҳовлиларга дафн қилишга мажбур бўлмоқда
Фото: «ТАСС»
Запорожьедаги эвакуация пунктига етиб келган украиналик аёл ва унинг ити. Минглаб одамлар шахсий автомобиллари ва эвакуация автобусларида гумантира йўлаклар орқали Мариупол, Мелитопол ва Бердянскдан кетишда давом этмоқда
Фото: Getty Images
Мариупол ва Мелитополдан Запорожьега келаётган колонна автобуси ойнасидан атрофга қараётган аёл ҳамда қича
Фото: EPA
Одесса армия блокпостида турган украиналик аскар
Фото: Scanpix
Уруш бошланганидан бери Украинадаги кўплаб аҳоли яшаш масканлари ўққа тутилмоқда. Киевда аксарият аҳоли қарийб бир ойдан буён авиазарбалардан яшириниб метрода ҳаёт кечирмоқда
Фото: Reuters
Харьков метроси бекатларининг бирида поезд вагонида болакай билан яшаётган қиз, ушбу шаҳарда ҳам аҳоли Киевдаги каби метродан бомбадан яшириниш жойи сифатида фойдаланаяпти
Фото: AP Photo “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Манба: Кремль уруш тугагач Беларусни ўзига қўшиб олмоқчи