
Фото: «Xabar.uz»
Санкциялар туфайли Россияга экспорт қилинмаган бананлар Эквадорда сувтекинга сотиляпти ёки мутлақо бепул тарқатилмоқда. Эквадорлик банан етиштирувчилар муаммоси ҳақида «Wall Street Journal» хабар берди.
Эквадор экспорт қиладиган бананларнинг 20 фоизи Россияга келтирилар эди. Шунингдек, санкциялар сабабли Россияга Эквадордан гуллар экспорти ҳам тўхтаган.
Парагвай фермерлари ҳам катта муаммога йўлиқишди. Улар етиштирган мол гўшти экспортининг тахминан 20 фоизи Россияга тўғри келарди: РФ — Парагвай учун иккинчи йирик гўшт бозори эди. Ички бозор эса шунча гўштни «ҳазм қиладиган» аҳволда эмас, деб ёзмоқда «Росбалт». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг