12:46 / 27.03.2022
1 593

«Толибон» аёлларга самолётда парвоз қилиш бўйича тақиқ қўйди

«Толибон» аёлларга самолётда парвоз қилиш бўйича тақиқ қўйди
«Толибон» аёлларни ҳам Афғонистон ичида, ҳам хорижда яқин қариндоши кузатувисиз парвоз қилишига рухсат беришни тўхтатди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Агентликка ушбу маълумотни тақдим этган икки расмий манба ўзини ошкор қилмасликни сўраган. 25 март, жума куни «Толибон» буйруғи билан ўнлаб аёллар Кобул аэропортида учишига рухсат берилмаган.

Кетмоқчи бўлганларнинг бир қисми икки фуқароликка эга, улар бошқа давлатлар, жумладан, Канада каби давлатлар паспортига эга.

Пассажирлар Kam Air ва Ariana Airlanes самолётлари билан Исломобод, Дубай ва Туркияга рейсларга чиқа олмаганлар. Бироқ, эртаси куни баъзи аёлларга Ariana Airlanes рейси билан ғарбий Ҳирот вилоятига боришга рухсат берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» аёлларга самолётда парвоз қилиш бўйича тақиқ қўйди