Фото: «РИА Новости»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда олигархлар йўқлигини, АҚШ эса санкциялари билан «мутлақо ҳалол ва қонуний тадбиркорларни талон-торож қилганини» айтди.
«Президент Байден бугунги воқеаларнинг гўёки меъморлари бўлган россиялик олигархлардан ҳамма нарсани тортиб олишга муваффақ бўлганидан фахрланмоқда. Шубҳасиз, АҚШ президенти булар олигарх эмаслигини тушунмайди. Олигарх — бу ҳокимият тепасига кўтарилган бизнесмен, яқин ўтган йилларда ҳокимият тепасига кўтарилган ягона олигарх — бу АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп. Дарвоқе, бизнинг мамлакатимизда ҳокимиятга интилган сўнгги олигарх эҳтимол, Михаил Ходорковский бўлган», — деди Песков.
Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, россиялик тадбиркорларнинг Ғарб давлатларида қонуний йўл билан сотиб олган мулклари санкциялар остида қолган. «Яхталар, самолётлар ва уйлар учун солиқ тўланган, бу пуллар АҚШ ва Ғарбий Европа иқтисодиётини ривожлантиришга сарфланган», — дея қўшимча қилди Песков.
Жо Байден 26 март куни Варшавадаги нутқида АҚШ 140 нафар россиялик олигарх ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан санкциялар жорий этганини, «уларнинг ноқонуний йўллар билан орттирган мулклари, яхталари, ҳашаматли квартиралари ва қасрлари қидириб топилаётганини» айтганди.
Байденнинг сўзларига кўра, «Россиянинг 400 дан ортиқ ҳукумат амалдорлари, жумладан, Украина билан урушнинг асосий меъморлари» ҳам санкциялар остида қолган. Байденнинг таъкидлашича, санкциялар Россия иқтисодиётига шундай зарар етказдики, у тез орада дунёнинг 20 та йирик иқтисодий давлати қаторига ҳам киролмайди. Россия рубли эса, АҚШ президентининг сўзларига кўра, кераксиз қоғозга айланиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш