
Фото: Aamaj News
Афғонистонда аёллар ва эркаклар хиёбонларга бир вақтда бориши тақиқланди. Мамлакат ҳукуматини қўлга олган «Толибон» ҳаракати шундай тартиб жорий қилган.
Aamaj News хабарига кўра, аёллар хиёбонлар ва кўнгилочар жойларга якшанба, душанба ва сешанба кунлари бориши мумкин. Чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари хиёбонларга бориш навбати эркакларга берилади. Хиёбонларга борган аёлларга тўғри кийиниш ва бегоналар билан гаплашишдан тийилиш буюрилган.
Эркакларга эса хиёбонларга борганда ҳарбий кийимда бўлмаслик, қурол олиб бормаслик тавсия қилинган. Белгиланган тартибни сақлаш хиёбон маъмуриятига юкланади. Талаблар бажарилмаган ҳолатда маъмурият жавобгарликка тортилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.