Фото: Луганский Информационный Центр
Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси раҳбари Леонид Пасечник яқин орада Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди.
«Менимча, тез орада республика ҳудудида референдум ўтказилади. Халқ ўз конституцион ҳуқуқини амалга ошириб, Россияга қўшилиш бўйича ўз фикрини айтади. Нимагадир айнан шундай бўлишига ишоняпман», деди Пасечник.
Сенатор Андрей Клишас ЛХР ва ДХР агар бу уларнинг конституцияларига зид келмаса, Россия таркибига кириш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгалиги, Москва уларнинг суверенитетини тан олишини таъкидлади.
Россия Давлат думасининг МДҲ, Евроосиё интеграциялашуви ва ватандошлар билан мулоқот ишлари бўйича қўмитаси раиси Леонид Калашников эса ҳозир ЛХР Россия таркибига қўшилиши учун мақбул вақт эмаслигини айтган.
21 феврал куни Россия ўзини мустақил деб эълон қилган ЛХР ва ДХРни тан олганини эълон қилганди. 22 феврал куни Россия Федерация кенгаши бу икки ўзини мустақил деб эълон қилган республикалар билан дўстлик ва ҳамкорлик бўйича шартнома келишувни рацификация қилди. Ўша куннинг ўзида кенгаш Донбассга рус армияси киритилишига рухсат берди. 24 феврал куни Россия Украинада ҳарбий ҳаракат бошлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш