Кеча Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар контингенти вакили баёнот бериб, Озарбайжон қўшинларини тинчликпарвар кучлар назорати остидаги ҳудудга бостириб кирганликда айблади.
Шу билан бирга, Россия тинчликпарвар кучларининг ўзлари 10 ноябрдаги уч томонлама келишув қоидаларини қўпол равишда бузиб, арман қуролли тузилмаларини ўз жавобгарлик зонасидан олиб чиқиш чораларини кўрмаган.
Маълум бўлишича, сўнгги кунларда арман тўдалари Фаррух қишлоғи яқинида хандақ қазиб, истеҳкомлар ўрнатган. Шу билан бирга қуролланган арман айирмачиларининг ҳаракатларини кузатган Россия тинчликпарвар кучлари уларга ҳеч қандай тарзда аралашмаган. Ва ҳатто уларга далда беришган.
Табиийки, бундай вазиятда озарбайжон ҳарбийлари қуролланган айирмачиларнинг хатти-ҳаракатларини жимгина кузатиб турмади, улар Россия тинчликпарвар кучларининг ҳаракатсизлигини кўриб, қизил чизиқни кесиб ўтишга мажбур бўлди.
Озарбайжонлик манбага кўра, Озарбайжон қўшинлари Фаррух қишлоғини тўлиқ назоратга олган.
Воқеага қайтадиган бўлсак, россиялик тинчликпарвар кучлар нафақат Уч томонлама келишувнинг 4-бандини қўпол равишда бузганликлари, балки шу йил 22 февралда Москвада имзоланган Озарбайжон ва Россия Федерацияси ўртасидаги қуролли сепаратизмга қарши биргаликда курашиш мажбуриятларини ўз ичига олган Иттифоқчилик ҳамкорлиги тўғрисидаги декларациянинг бандларини ҳам эътиборсиз қолдирганликларини таъкидлаш лозим.
Тинчликпарварлар ўз масъулият зонасида жойлашган бошқа қишлоқлар қатори Фаррух қишлоғи ҳам Озарбайжоннинг суверен ҳудуди эканлигини унутиб қўйган ва шу боис Озарбайжонга қарши айбловлар қўяётган бўлса керак.
Россиянинг Қорабоғдаги тинчликпарвар контингенти ҳар қандай кўринишда ўзига юкланган вазифаларни бажара олмаётгани ва умидларни оқламаслиги аниқ.
Натижада, Россия тинчликпарвар қўшинларини 2025 йилдан кейин жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш