Фото: Reuters
Россия Марказий банки кредит ташкилотларидан сотиб олинадиган олтин учун ўзгармас нарх белгилади.
«Қимматбаҳо металлар ички бозорида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш мақсадида Россия Марказий банки жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб кредит ташкилотларидан олтинни қатъий белгиланган нархда сотиб олади. 2022 йил 28 мартдан 30 июнга қадар нарх 1 грамм учун 5000 рублни ташкил қилади.
Белгиланган нарх даражаси олтиннинг барқарор таъминоти ва олтин қазиб олиш саноати узлуксиз ишлашини таъминлаш имконини беради. Кўзда тутилган муддатдан кейин олтин сотиб олиш баҳоси ички бозорда талаб ва таклиф балансини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши мумкин», дейилади Россия регулятори баёнотида.
Аввалроқ, Россия Марказий банки томонидан 10 мартдан 10 сентябрга қадар резидент юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга ўз ҳисобварақларидан 5 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд валюта (доллар, иена, фунт стерлинг, евро) ечиб олишга чеклов жорий қилинганди. Шунингдек, иқтисодий санкциялар киритилгани сабабли мамлакатнинг суверен қарзи ва Марказий банки активлари ҳам чекловга тушган. Россия халқаро резервлардаги 643 млрд доллар маблағининг 150–200 млрд долларидан фойдаланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш