Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Миллий гвардияси генерал-лейтенанти унвонини олди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолаган. Бу ҳақда Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов маълум қилди.
«Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Ахматович Қодировни Россия президенти Владимир Владимирович Путиннинг фармони билан генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилгани билан чин қалбимдан табриклайман», дея ёзган Даудов ўз Телеграм каналида.
Рамзан Қодировга 2009 йилда Дмитрий Медведев генерал-майор унвонини берган, аммо у ҳарбий эмас, махсус унвон бўлган.
Маълумотларга кўра, Қодиров айни дамда Украинанинг Мариупол шаҳрида бўлиб тургани айтилмоқда. Манбаларга кўра, у жанг майдонига «аскарлар руҳини кўтариш» мақсадида келган.
Рамзан Қодиров 45 ёшда. У 2007 йил февраль ойидан бери Чеченистонга раҳбарлик қилиб келмоқда ва Россия федерал ҳудудлари орасида бир республикани энг кўп бошқарган етакчи ҳисобланади.
Чеченистон раҳбари 2020 йил июль ойида Россия гвардиясининг генерал майори унвонига лойиқ кўрилганди. Бундан ташқари, у мамлакатдаги энг олий унвони Россия Федерацияси қаҳрамони бўлган, шунингдек «Ватан олдидаги хизматлари учун» III даражали ордени, «Жасорат» ордени, «Шараф» ордени ва бошқа давлат мукофотларининг эгаси ҳисобланади.
2020 йил якунларига кўра, Қодиров энг бой Россия губернатори деб топилган: у бир йил ичида 381,19 миллион рубль ишлаб олган. Охирги икки йилда Чеченистон раҳбарининг даромади 50 бараварга ошган: у 2018 йилда 7,5 миллион рублни декларация қилган бўлса, 2019 йилда ушбу маблағ 148 миллион рублга етган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди