16:39 / 29.03.2022
1 166

Германияда «Z» белгисини оммавий намойиш қилиш тақиқланди

Германияда «Z» белгисини оммавий намойиш қилиш тақиқланди
Фото: AP Photo
Украинадаги Россия ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида «Z» ҳарфини намойиш қилиш эндиликда Германияда ноқонуний ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Reuters хабар берди.

«Россиянинг Украинага қарши агрессив уруши жиноий ҳаракатдир ва бу урушни очиқ маъқуллаган ҳар бир киши жавобгарликка тортилиши мумкин», — деди Германия Ички ишлар вазирлиги вакили.

«Z ҳарфи, албатта, тақиқланмаган, аммо баъзи ҳолларда унинг қўлланилиши Россиянинг агрессив урушини маъқуллаши мумкин», — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Германиянинг бир қанча штатлари, жумладан Қуйи Саксония ва Бавария «Z» ҳарфини рус ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида ишлатганлар учун жиноий жазо чоралари қўлланиши ҳақида огоҳлантирганди.

27 март куни Швейцариянинг Zurich Insurance суғурта компанияси Россиянинг Украинага босқинини эслатмаслик учун ижтимоий тармоқларда ўзининг кўк фонда оқ рангли «Z» ҳарфи туширилган логотипидан фойдаланишни вақтинча тўхтатди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда «Z» белгисини оммавий намойиш қилиш тақиқланди