Фото: Anadolu
Истанбулдаги Долмабахче саройида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги раунди бошланди, деб хабар беради Anadolu агентлиги.
Учрашув аввалида делегациялар билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон саломлашган. «Адолатли дунё — барча томонлар учун ғалабадир, тўқнашувларнинг давом этиши томонларнинг ҳеч бирига фойда келтирмайди. Дунё ҳамжамияти Истанбулдаги учрашув иштирокчиларидан ижобий қарор кутмоқда», — деди у.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Киев учун музокараларда «минимум дастур» — гуманитар муаммоларни ҳал этиш, «максимум дастур» эса — ўт очишни тўхтатиш бўйича барқарор келишувга эришишдир.
Financial Times ўз манбаларига таяниб, томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув лойиҳасини муҳокама қилаётганини ёзди. Нашр хабарига кўра, Москва Киевнинг НАТОга қўшилмаслиги кафолати эвазига Украинани «денасификация» ва «демилитаризация» қилиш сингари бир қатор талаблардан воз кечишга тайёр.
Россия ва Украина вакиллари 28 февраль, 3 ва 7 март кунлари Беларусда юзма-юз учрашди, шундан сўнг улар музокараларни видеоформатда давом эттирди. Москва Киевдан Қримни Россия ҳудуди сифатида, Луганск ва Донецк халқ республикалари суверенитетини тан олишни ҳамда ҳеч қандай блокка қўшилмаслик борасидаги нейтрал мақомини юридик жиҳатдан мустаҳкамлашни талаб қилаётганди.
Украина талаблари орасида хавфсизлик кафолатлари ва рус қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш бор. Зеленский Москва билан Қрим, ЛХР ва ДХР масаласида ечим топишга тайёрлигини билдирган. Олдинроқ музокаралар бўйича Россия томони делегацияси раҳбари Владимир Мединский Киев ва Москва музокараларнинг асосий банди — Украинанинг нейтрал мақоми ва НАТОга қўшилмаслик масаласи бўйича «максимал даражада позициясини яқинлаштириш»га муваффақ бўлганини маълум қилганди. Шундан сўнг, у Украина хавфсизлик кафолатлари билан боғлиқ «нюанслар бошланаётганини» таъкидлаган.
28 март куни Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ва Украина делегациясининг навбатдаги учрашувини Истанбулда ўтказишга келишиб олганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди