20:45 / 29.03.2022
1 677

Шойгу Россиянинг Украинадаги махсус операциясида асосий вазифалар бажариб бўлинганини айтди

Шойгу Россиянинг Украинадаги махсус операциясида асосий вазифалар бажариб бўлинганини айтди
Фото: Спутник
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги махсус ҳарбий операциянинг асосий вазифалари бажарилганини, шунинг учун энди асосий мақсад – Донбассни озод қилишга эътибор қаратиш имконияти борлигини айтди.

«Украина қуролли кучларининг жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайди, бу эса асосий эътибор ва саъй-ҳаракатларни асосий мақсад – Донбассни озод қилишга эришишга қаратиш имконини беради», — дея Шойгунинг сўзларини келтирган «РИА Новости».

Вазирнинг таъкидлашича, операция олиб борилган бир ой давомида Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими амалда йўқ қилинган. 123 та самолёт, 77 та вертолёт, 152 та узоқ ва ўрта масофага мўлжалланган ҳаво мудофаа тизими ишдан чиқарилган. «Мамлакатнинг денгиз кучлари ўз фаолиятини тўхтатди. Қуруқлик ва ҳаво-десант кучларининг барча тузилмалари катта йўқотишларга учради», — деди Шойгу.

25 март куни Россия Бош штаб бош оператив бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской Украинадаги махсус операциянинг биринчи босқичи якунларини сарҳисоб қилганди. У асосий вазифа «Донбассни озод қилиш» бўлиб қолаётганини таъкидлаган.

Ўша куни Луганск ҳудудининг 90 фоиздан ортиғи, Донецкнинг деярли ярми ишғол қилингани ҳақида маълумот берилган. Россия Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг катта қисми устидан ҳам назорат ўрнатган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. У ўз мақсадларини Украинани демилитаризация қилиш ва Донбасс аҳолисини «геноцид»дан ҳимоя қилиш деб атади. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу Россиянинг Украинадаги махсус операциясида асосий вазифалар бажариб бўлинганини айтди