Фото: «Shutterstock/Fotodom»
NASA Марсга бошқарилувчи миссияни юборишга тайёргарлик кўришини ва уни амалга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда «Space.com» хабар берди.
Миссияга 2040 йилда старт берилади — чақалоқ туғилиб вояга етгулик нақ 18 йил бор.
"Қизил орзу»ни амалга ошириш учун Оқ уй фазовий агентликка 2023 йилда бюджетдан $26 млрд ажратишни сўради — бу ўтган йилгидан 8 фоиз кўп. Бу маблағлар, шунингдек, одамларни Ойга элтувчи «Artemis» миссияси, Ерда тадқиқотлар ўтказиш учун сарфланади", деди NASA раҳбари Билл Нелсон.
Нелсоннинг айтишича, Ойга сафар қўшни, бироқ олис сайёрага боришдан олдин ўзига хос «чигал ёзди». Якуний мақсадга 2040 йилда — Марсга инсон илк қадамларни қўйиши билан эришилади.
NASA тадқиқот тизимлари маъмурининг ўринбосари Жим Фри қўшимча қилишича, 2028 йилдан бошлаб ҳар йили Ойга ичида одам ўтирган ракеталар учирилади. Олимлар Марсга имкон қадар тезроқ бориш умидини айни шу парвозларда кўришяпти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди