09:25 / 30.03.2022
3 543

«Аср қотили» бошқа қамоқхонага кўчирилади

«Аср қотили» бошқа қамоқхонага кўчирилади
Фото: EPA
2011 йил июлида мудҳиш терактни амалга оширган жиноятчи — Андерс Брейвик бошқа қамоқхонага кўчирилмоқда. У 11 йил мунтазам Шиен қамоғида сақланди, эндиги манзили Риннерик турмаси, буниси ҳам жуда қаттиқ қўриқланади.

Норвегиялик қотил 21 йилга қамалган, бироқ маҳкум жамият учун хавф туғдиришда давом этаркан, қамоқхонада банди қилиниши тугамайди.

Аввалроқ Брейвик шартли-муддатидан олдин озод этишларини сўраб арз қилган, аммо суд рад этганди: Брейвикнинг руҳий сифати ўша-ўша — ўзгармаган, яна терактга қўл уришдан тоймайди.

Брейвик, шунингдек, Норвегия ҳукуматига ҳам шикоят йўллаганди. Айтишича, уни инсон ҳуқуқларига зид шароитда сақлашмоқда, якка-ёлғиз бандиликда ўтириш оқибатида «руҳий зарба олиши мумкин» экан.

Андерс Брейвик 2011 йилда уюштирган хунрезликлар тафсилотлари билан танишаркансиз, унга бу ҳам кам, деган хулосага борасиз. Брейвик аввалига 22 июль куни Норвегия пойтахти Ослодаги ҳукумат биноларидан бирини портлатади — 8 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган. Террорчи шундан сўнг Утёйа оролига бориб, Социал-демократлар ишчилар партияси ёшлар қаноти йиғинига келган қатнашчиларни милтиқда «овлаш»ни бошлайди. Ўшанда 69 киши ҳалок бўлган, 66 киши жароҳат олган, уларнинг кўпчилиги ўсмирлар эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Аср қотили» бошқа қамоқхонага кўчирилади