Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 34-куни якунлари бўйича видеомурожаат йўллади. Унда давлат раҳбари 29 март куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида ўтказилган тинчлик музокараларининг янги раундига изоҳ берган.
- "Музокаралар майдончасидан эшитаётган сигналларимизни ижобий деб аташ мумкин. Бироқ бу сигналлар Россия снарядлари портлашларининг овозини босиб кетмаяпти. Албатта, биз барча хавф-хатарни кўриб турибмиз. Албатта, бизни йўқ қилиш учун жангни давом эттираётган давлатнинг бирор вакилига ёки унинг сўзларига ишониш учун асос кўрмаяпмиз. Украинлар — содда инсонлар эмас. Украинлар босқинчликнинг ўтган 34 куни ва Донбассдаги саккиз йил давомида фақат аниқ натижага ишониш мумкинлигига ўрганди.
Шубҳасиз, Украина музокаралар ўтказиш ниятида ва ушбу жараён бизга боғлиқ бўлган барча ҳолатда давом этади. Биз натижага умид қиляпмиз. Биз учун, давлат ва суверенитет учун реал хавфсизлик бўлиши керак. Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги кафолатланиши лозим. Суверенитет ва ҳудудий яхлитлигимиз борасида ҳеч қандай муроса бўлиши керак эмас ва бўлмайди ҳам. Бу аниқ тамойиллар, мумкин бўлган натижанинг аниқ тасаввуридир", - деди Украина президенти Владимир Зеленский.
29 март куни Истанбулдаги Долмабахче саройида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги раунди бўлиб ўтди. Учрашувда Украина тинчлик сулҳи бўйича Россияга қатор таклифларни илгари сурган. Хусусан, Киев Москвага 15 йил давомида Қрим ва Севастопол мақоми бўйича икки томонлама музокараларни ўтказишни, масалани ҳал эртишда қуролли кучлардан фойдаланмасликни таклиф қилмоқда. Донбасс масаласини икки мамлакат президентлари алоҳида пунктлар бўйича муҳокама қилади.
Шунингдек, Украина хавфсизлик кафолатлари эвазига НАТО ва бошқа альянсларга қўшилиш ғоясидан воз кечишга тайёрлигини маълум қилган. Шу билан бирга, Украина делегацияси иштирокчилари Киев 1991 йил ҳолатидаги мамлакат чегараларини тан олишини таъкидлаган.
Ўз навбатида Истанбулдаги учрашув якуни бўйича Россия томони Киев ва Чернигов йўналишлари бўйича ҳарбий фаолликни кескин қисқартиришини эълон қилган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди