Фото: РИА Новости
Америка Қўшма Штатлари Россияни Қора денгизда озиқ-овқат олиб кетаётган юзга яқин кема йўлини тўсиб қўйганликда айблади.
Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлари мамлакатда қаттиқ озиқ-овқат танқислигини келтириб чиқарди ва глобал озиқ-овқат инқирози учун замин яратмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий-денгиз кучлари Украина портларига киришни тўсиб қўймоқда. Киевни дон экспорт қилиш имкониятидан маҳрум қилиб, 94 та озиқ-овқат ташувчи кемаларининг Ўрта ер денгизига ўтишига тўсқинлик қилмоқда.
«Путин ўз урушини давом эттирар экан, гуманитар инқироз янада кучаяверади. Бу урушни у бошлаган. У глобал озиқ-овқат инқирозини яратди. Ва бу инқирозни тўхтата оладиган ягона одам ҳам унинг ўзи», — деди Шерман.
Унинг таъкидлашича, Украина ва Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчилари бўлиб қолмоқда ва жаҳон буғдой экспортининг қарийб 30 фоизи, маккажўхорининг 20 фоизи ва кунгабоқар ёғи экспортининг 75 фоизи Қора денгиз минтақасидан ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди