Россияни айланиб ўтиш туфайли дунёдаги энг узун ҳаво йўли пайдо бўлади

Россияни айланиб ўтиш туфайли дунёдаги энг узун ҳаво йўли пайдо бўлади
Фото: Bloomberg
Cathay Pacific Airways компанияси Нью-ЙоркГонконг қатновини Россия ҳаво ҳудудига кирмаслик учун ўзгартиришни режалаштирмоқда. Шу сабабли дунёдаги энг узун йўловчи рейси пайдо бўлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, авиакомпания Жон Кеннеди халқаро аэропортидан Атлантика океани, Буюк Британия, Жанубий Европа ва Марказий Осиё устидан парвоз қилишни режалаштирмоқда.

FlightRadar24 маълумотларига кўра, 16,618 километрлик парвозга тахминан 17 соат вақт кетади. Бу борада аввалги энг узун масофали кўрсаткич 17,5 соат давом этган 15,349 километрлик Сингапур—Нью-Йорк йўналиши эди.
Россияни айланиб ўтиш туфайли дунёдаги энг узун ҳаво йўли пайдо бўлади
Фото: FlightRadar24
Cathay вакилининг айтишича, янги йўналишда Airbus SE’нинг А350-1000 самолётидан фойдаланилади.

Бир нечта авиакомпаниялар Россияни айланиб ўтиш мақсадида, асосан, Осиё ва Европа ўртасида йўналишларни режалаштирган. Japan Airlines ўз йўналишини Токионинг Haneda аэропортидан Сибир устидан учиш ўрнига Аляска ва Канада орқали Лондоннинг Xitrou аэропортига йўналтирди. Бу эса 11 соат 55 дақиқалик йўлга яна тўрт ярим соат қўшди.

Бундай парвозлар нефть нархининг юқорилиги туфайли дуч келадиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда вақтинчалик бўлиши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар