date
views 4 306

Киев Россия билан тинчлик сулҳи имзоланиши шартини маълум қилди

Киев Россия билан тинчлик сулҳи имзоланиши шартини маълум қилди
Фото: Sputnik / Сергей Карпухин
Россия билан тинчлик келишуви Россия қўшинлари 23 феврал ҳолатига бўлиб турган ҳудудларга тўлиқ қайтарилганидан кейингина имзоланади.
Бу ҳақда Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамия маълум қилди.

«Шартнома имзолаш жараёнига чиққанимизда, уни жиддий муҳокама қилиш вақти келганида улар тўлиқ чиқиб кетишлари шарт. Ўшандагина шартномани имзолашга ўтирамиз», - деди у.

Арахамия Украина шарқини музокаралардаги энг мураккаб масала деб атади, унинг сўзларига кўра, бу масала ҳатто муҳокама ҳам қилинмаган.
29 март куни Россия ва Украина делегациялари Туркиянинг Истанбул шаҳрида музокаралар ўтказди. Музокаралар қарийб уч соат давом этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев Россия билан тинчлик сулҳи имзоланиши шартини маълум қилди