Алишер Усмоновнинг зирҳли «Mercedes Maybach» автомобили мусодара қилинди

Алишер Усмоновнинг зирҳли «Mercedes Maybach» автомобили мусодара қилинди
Италия солиқ полицияси Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Сардинияда россиялик олигарх Алишер Усмоновга тегишли бўлган, қиймати 600 минг евролик зирҳли «Mercedes Maybach» автомашинасини мусодара қилди.

The Times нашрининг ёзишича, ушбу зирҳли машина автомат ўқлари ва граната зарбаларига бардош бера олади.

Бундан ташқари, Сардинияда Усмоновнинг 17 миллион евролик вилласи ва унга хизмат кўрсатувчи олтита машина ҳибсга олинган. Италияда олигархнинг музлатилган активлари умумий қиймати 66 миллион евродан ошди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар