16:00 / 31.03.2022
1 227

Урушнинг 35-куни якунлари: Черниговнинг ўққа тутилиши давом этди (фото)

Урушнинг 35-куни якунлари: Черниговнинг ўққа тутилиши давом этди (фото)
Вайрон бўлган Мариуполнинг сунъий йўлдош орқали олинган тасвири
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 35-куни арафасида Россия Мудофаа вазирлиги Киев ва Черниговдаги қўшинлар «Донбассни тўлиқ озод этиш бўйича операцияни якунлаш учун олиб кетилиши» ҳақида маълум қилди. Харьков ўққа тутилиши оқибатида газ қувури жабрланган. БМТ Россия томонидан кассетали ракеталар қўлланиши билан боғлиқ 24 ҳолатни текшира бошлади. АҚШ разведкаси Владимир Путинга атрофидагилар томонидан Украинадаги уруш бўйича хато маълумотлар берилаётганини маълум қилди.

Чернигов области губернатори Вячеслав Чаус Москванинг бу йўналишда ҳарбий ҳаракатларни қисқартириш ваъдасига қарамай, Россия армияси томонидан ҳужумлар тўхтамаётганини маълум қилди.

Регион раҳбарининг сўзларига кўра, бутун тун давомида ўт очиш давом этишидан аҳоли турар жойлари, инфратузилма объектлари, кутубхона биноси ва савдо марказлари жабрланган.

Чернигов мэри Владислав Атрошенко Россиянинг Киев ва Черниговда ҳужумларни юмшатиши тўғрисидаги ваъдаси, агар россияликларнинг гапи ҳақиқат сифатида қабул қилинса, яхши янгилик бўлиши ҳақида гапирди.

«Кўпинча руслар бир гапни айтиб, амалда бошқа ишни қилишади. Уларнинг сўзлари қанчалик ҳақиқат эканини фақат вақт кўрсатади. Ҳозир эса биз бу сўзларга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқдамиз», деган Атрошенко.

Сешанба куни Атрошенко BBC билан суҳбатда аҳоли истиқомат қилувчи туманлар ўққа тутилиши оқибатида 35 киши шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.

Киевда чоршанба тонгида ҳаво тревогаси сиреналари янграган, аммо шаҳар мэри ўринбосари Николай Поворозник тунда ўт очишлар кузатилмаганини маълум қилган.

Киев ва Вашингтондагилар Россиянинг Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий ҳаракатларни қисқартириш тўғрисидаги баёноти Москва ҳарбий бўлинмаларини Украина шарқига кўчираётганидан дарак беришини айтишган.

Ҳарбий фаоллик пасайтирилиши тўғрисидаги ваъдани украинлар ишончсизлик билан қабул қилишган. «Украинлар - содда одамлар эмас», - деди президент Владимир Зеленский тунги видеомурожаатида.

АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг баёнотига баҳо беришга ҳали эрта экани, кейинги ҳаракатлар қандай бўлишини кузатиш кераклигини айтди.

Буюк Британия, Франция, Германия ва Италия ҳам Россия билан муносабатларда диққатни йўқотмасликка чақирган.

Дипломатия, стратегия, ҳарбий ҳаракатлар. Украинадаги умумий картина қандай?

Урушнинг илк кунларидан буён қамалда бўлган Мариуполда гуманитар инқироз юзага келган
Россия Украинага бостириб кирганидан буён беш ҳафта ўтди. Истанбулдаги музокаралардан кейин Россия Киев ва Чернигов атрофида ҳарбий ҳаракатларни кескин камайтириши ҳақида баёнот берганди.

Буюк Британия ҳарбий разведкаси Россия энди диққатини шарқдаги регионларга қаратиши, шу билан бирга оғир йўқотишларга учраган бўлинмалар захиралар ҳисобига тўлдирилиши ва қайта ташкил этилиши учун Россия ва Беларусь ҳудудларига қайтарилаётгани ҳақида хабар берган.

Америка урушларни тадқиқ этиш институти россиялик ҳарбийлар Киевни эгаллашдан воз кечган бўлишса-да, шаҳар атрофидаги эгаллаб бўлинган позицияларини сақлаб қолиш учун ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришини хабар қилган.

Россия қўшинлари Донбассни тўлиқ эгаллаб, жанубда бу ҳудудни Қрим билан боғловчи қуруқлик коридорига эга бўлишни кўзламоқда.

Мазкур йўналишда жойлашган Мариуполь стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлади. Институт экспертлари ҳисоблашича, бир ойдан буён қамалда қолаётган шаҳар тез орада таслим бўлади.

Қуйида урушнинг 35-кунида олинган суратлар:

Украин ҳарбийлари Киев атрофидаги фронт чизиғида россияликлар техникаси олдида
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA


Ҳужумлар вақтида нобуд бўлган туяқуш, Киев яқинидаги хусусий ҳайвонот боғи
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA


Тростянецдаги темирйўл станцияси, бу ерда россиялик ҳарбийлар яширинганди. Шу кунларда шаҳар украин армияси томонидан озод этилган
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA


Тростянцда автомобил йўловчилари яксон этилган рус танки олдидан ўтмоқда
Chris McGrath / Getty Images


Ён томонига Россия босқини рамзи — Z ҳарфи битилган автомобиллар, Тростянец
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA


Россия босқини рамзи — Z ҳарфи — русларнинг ҳарбий техникаси эшигида, Тростянец
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA


Россияликлар зирҳли транспортини шатакка олган трактор, Тростянец
Thomas Peteк / Reuters / Scanpix / LETAnpix / LETA


Украин ҳарбийлари томонидан озод этилган Тростянец шаҳри аҳолиси вакили яксон этилган рус танки олдидан ўтмоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA


Кўнгилли аёл аскарлар учун камуфляж тўри тўқимоқда, Львов
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA


Луганск областидаги Попасна шаҳарчаси ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган украин аскарининг дафн маросими
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA


Одамлар ҳаво ҳужуми тревогаси вақтида ресторанга тушиб олишган, Львов
Mykola Tys / EPA / Scanpix / LETA​​​​​​


Украин ҳарбийлари Киев яқинидаги фронт чизиғида рус аскарлари жасадлари олдида турибди
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушнинг 35-куни якунлари: Черниговнинг ўққа тутилиши давом этди (фото)