17:50 / 31.03.2022
1 323

Япония ҳукумати Курил оролларини «ноқонуний босиб олинган ҳудуд» деб атайди

Япония ҳукумати Курил оролларини «ноқонуний босиб олинган ҳудуд» деб атайди
Япония ҳукумати 2022 йилги “Дипломатия бўйича кўк китоб”да Жанубий Курил ороллари «Япониянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва ҳозирда Россия томонидан ноқонуний равишда босиб олинган» деган сўзни очиқ баён қилди. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo ахборот агентлиги ҳужжат лойиҳаси матни билан таниш бўлган хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, «шимолий ҳудудлар»га оид қисмида булар «Япониянинг ажралмас қисми бўлган ва ҳозирда Россия томонидан ноқонуний равишда босиб олинган ҳудудлар» деган кескин ифода қайтарилган”, — дейилади агентлик хабарида.

«Кўк китоб» аслида 2021 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган даврни қамраб олади ва Япония «шимолий ҳудудлар» деб аталадиган Курил занжирининг жанубий оролларини бўлимда шу сўзлар қайтарилган.

Токио аввалроқ Россиянинг Украинадаги махсус операциясига жавобан Москвага қарши бир қатор санкциялар пакетини жорий қилган эди. Хусусан, у Россияни энг қулай савдо режимидан чиқариб ташлади ва 18 мартдан бошлаб 275 турдаги товарлар, жумладан яримўтказгичлар, радарлар, сенсорлар, лазерлар, алоқа ускуналари, қайд қилиш асбоблари ва уларнинг бутловчи қисмлари, дастурий таъминот, самолётлар учун газ турбинали двигателлар ва уларнинг қисмлари, нефтни қайта ишлаш учун ускуналар ҳамда тракторлар учун бутловчи қисмларни экспорт қилишни тақиқлади. 5 апрелдан бошлаб Россияга ҳашаматли товарлар, жумладан, автомобиллар ва заргарлик буюмлари экспорти ҳам тақиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония ҳукумати Курил оролларини «ноқонуний босиб олинган ҳудуд» деб атайди