Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29-30 март кунлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигидаги расмий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мазкур ташриф Туркиядаги бир қатор етакчи оммавий ахборот воситаларида қизғин ёритиб борилди ҳамда ушбу мақола ва хабарларга, репортажларга маҳаллий аҳоли томонидан ҳам катта қизиқиш билдирилди. Туркиядаги энг катта хабар ва маълумот манбаларидан бири бўлган Онадўли ахборот агентлиги ҳам Ўзбекистондаги ташриф тафсилотларини пешма пеш ёритиб борди.
“Туркия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шерикликка эришди”, сарлавҳаси остидаги ташриф якунига бағишланган таҳлилий мақолада ҳам бир қатор муҳим ҳолатларга эътибор қаратилган. Жумладан, “Тошкентда бўлиб ўтган Туркия-Ўзбекистон музокаралари натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик” даражасига кўтарилгани”, Эрдоған жанобларининг “Кенгаш йиғилишларини икки йилда бир марта эмас, ҳар йили ўтказишни давом эттиришни таклиф қилгани”, “ташриф чоғида Анқара ва Тошкент ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича 10 та шартнома имзолангани” алоҳида таъкидланади.
Шунингдек, учрашувлар давомида “Эрдоған икки давлат ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигига ишора қилди. Унинг сўзларига кўра, Анқара Ўзбекистон билан бу борадаги имкониятларини баҳам кўришга тайёр” эканига алоҳида урғу берилади.
Мақолада таъкидлаганидек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришни назарда тутувчи 10 та ҳужжат имзоланди:
- Мудофаа соҳадаги дастлабки келишув;
- Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
- Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
- Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
- Қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
- соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси;
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Анадолу” агентлиги ўртасида Ҳамкорлик битими ва бошқалар...”
Бундан ташқари Онадўли агентлиги бир қатор фото, видео ва инфографика воситасида Туркия расмий делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини қадамма қадам ёритиб борди.
Шунингдек, айрим оммавий ахборот воситалари жаноб Эрдоған Ўзбекистонга жўнаб кетиш олдидан, яъни 29 март куни Истанбулга бориб, Дўлмабоғча саройида Туркия давлати ташаббуси билан ташкиллаштирилган Украина ва Россия расмий вакилларининг урушни тўхтатиш борасидаги музокарасида иштирок этиб, томонларни муросага чақириб, шундан кейин Тошкентга учиб кетганига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади