Россия Қуролли кучлари 31 март Москва вақти билан соат 10.00 дан бошлаб “тинчлик режими” эълон қилди. Бу ҳақда чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Россия Мудофаа назорати миллий маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди.
Шу вақтдан бошлаб тинч аҳоли ва чет эл фуқароларини Мариуполдан Запорожега эвакуация қилиш учун Бердянскдаги оралиқ пункти билан қўшимча гуманитар йўлак очилади.
"Биз сизга маълум қиламизки, ҳозирда Бердянскдан Мариуполгача бўлган маршрут қисми мунтазам равишда Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари ва миллатчи баталонлардан миномёт ва оғир пулемётлардан ўққа тутилмоқда", - деди Мизинцев.
Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Киев ҳукуматидан Мариуполдан Запорожегача бўлган гуманитар йўлакда хавфсизлик кафолатларини талаб қилди.
“Биз Киев ҳукуматидан гуманитар йўлак яратиш бўйича қуйидаги шартларга қатъий риоя қилишни талаб қиламиз: белгиланган вақтда “жимлик режими”га сўзсиз риоя этилишини кафолатлаш, 2022 йил 31 март 06.00 гача ёзма равишда Россия томонини, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларини хабардор қилиш”, — дея қўшимча қилди генерал.
Унинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги келишилган йўналиш бўйлаб, хусусан, Бердянск-Мариупол участкасида автобус карвонлари хавфсизлигини таъминлашни талаб қилмоқда, чунки у ерда доимий равишда неонацистларнинг қўпорувчилик ва разведкачи жангари гуруҳлари ҳаракат қилиб, уларга қарши провокациялар уюштирмоқда.
Россия томони гуманитар коридорни Киевнинг юқоридаги шартларни бажаришга тайёрлиги тўғрисида ёзма баёноти ҳамда учувчисиз аппаратлари ёрдамида ўт очиш тўхтатилгани тасдиқланганидан сўнг очади, деди генерал-полковник. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади