Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳукумати томонидан дўст эмас деб топилган мамлакатлар билан газ савдоси тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
“Бугун Россия табиий газини дўст бўлмаган давлатлар билан савдосини қоидаларини ўрнатувчи фармонни имзоладим”, - деди Путин авиасоҳага бағишланган йиғилишда.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Россия газини харид қилиш учун Россия банкларида ҳисоб варағини очишлари шарт.
“Биз бундан контрагентларларга (дўст бўлмаган мамлакатлар – таҳр.) тушунарли ва шаффоф схемани таклиф қиляпмиз. Россия табиий газини харид қилиш учун улар Россия банкларида рублдаги ҳисобларини очишлари шарт. Айнан шу ҳисоблардан эртадан бошлаб, 1 апрелдан етказиб берилган газ учун тўлов олиб борилади”, - деди Путин.
Россия етакчиси тегишлар тўловлар йўқлигини Россия томони харидор томонида мажбуриятларни бажармаслик деб баҳолашини таъкидлади.
“Бизга ҳеч ким бепул ҳеч нарса сотмайди, биз ҳам хайр-саховат билан шуғулланмоқчи эмасмиз. Яъни амалдаги шартномалар тўхтатилади”, - дея хулоса қилди Путин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади