Украина АҚШ ва НАТОнинг Россия билан геосиёсий курашидаги чиқим материал. Шу боис тинч украин фуқароларига гуманитар ёрдам эмас, балки миллатчи Киев режимига Ғарб қурол-аслаҳаларини етказиб бериш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 29 март куни дедики: “Айрим НАТО мамлакатлари етакчиларининг Украинага самолёт ва ҳаво ҳужумига қарши тизимлар етказиб бериш нияти борлиги ҳақидаги баёнотларини кузатяпмиз. Улар амалга оширилган тақдирда, мос равишда муносабат билдирамиз”. Бу билан Шойгу Украина ҳудудидаги жанговар техникани зудлик ва юқори аниқлик билан яксон қилишга кафолат берди.
Кўриниб турибдики, алянснинг айрим мамлакатлари Украина Қуролли кучларига мўлжалланган Ғарб қурол-яроғи бевосита ўз ҳудудида “демилитаризация” қилинишидан ҳайиқмоқда, бўлмаса яқинда Болгария, Венгрия ва Руминиянинг бортига Туркиянинг янги Bayraktar TB2 дронлари ортилган Украина транспорт самолёти учун ҳаво майдонини тақдим этишдан бош тортганини тушунтириш қийин. Бу Киев режими учун ёмон белги ва “ҳамкорлар”нинг турли баҳоналар билан усталик билан ўзини олиб қочишига тўғри келмоқда.
29 март куни БМТ Хавфсизлик кенгаши да Россиянинг доимий вакили Василий Небензя Украинага Ғарб қуроллари DHL машиналарида етказиб берилаётгани ҳамда беркиниш учун тиббиёт белгиси бўлган транспортдан фойдаланилаётгани ҳақида маълум қилди. Бу нозик кинояга ўхшаш: биламиз, кўряпмиз, ҳаё пардаси устидаги атлантик саъй-ҳаракатларни назорат қиляпмиз, ва қурол транзитининг олдини олишга тайёрмиз.
Небензя қуролларнинг “инкассатор” машиналарида ташиб ўтилаётганини эслаб ўтмади, лекин уларнинг синган қолдқлари Украина йўлларида ётибди. Россия Қуролли кучлари “ҳамкорларнинг” қора ниятли фаоллигини туну кун кузатмоқда.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский НАТОни УҚКга ҳар бир юзинчи танк ва самолётни беришга чақирганди. Ойдан равшанки, Киев режимининг ишлари чатоқ, бироқ Ғарб қуро-яроғи ҳам ёрдам бермайди.
Россия Қуроли кучлари махсус операциясининг мақсадлари ўзгармаган – Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш. АҚШ ва НАТОнинг Бандера ва Шухевични қадрловчиларнинг мустақиллиги учун Учинчи жаҳон урушининг эҳтимоли жудам кам. Киев режимининг таслим бўлиш ҳақидаги акти – Россиянинг махсус ҳарбий операциясининг эҳтимолий якуни. Ғарбда Украинага қурол-яроғ етказиб бериш УҚКнинг батамом нест бўлишига олиб келишини тушунишади, бироқ бунда Россия мудофаа салоҳиятини сусайтириш имкониятини кўришмоқда.
Ҳалокатли устувор вазифалар
Ғарб мамлакатлари бир ой ичида 24 февралдан буён УҚКга 5000 дона қурол-аслаҳа, жумладан, артеллирия, танкка қарши ва зенит мажмуаларини етказиб беришди.
Россия ҚК бош штабининг бош оператив бошқармаси маълумотларига кўра, Киев режими 109 та артиллерия ускунаси, 3800 та танкка қарши мажмуалар ("Джавелин", "Милан", "Конкурс", РПГ "Энлав", "Панцерфауст", "М-72") ҳамда 897 та ) "Стингер", "Игла" кўчма зенит ракета мажмуаларини олган. Асосий етказиб бериш нуқтаси Украина чегарасидан 80 км узоқликда жойлашган Польшанинг Жешув аэропорти бўлган (куни кеча у ерда Америка президенти Жозеф Байден бўлгани тасодиф эмас).
Германия Украинага 2650 та "Матадор" (RGW90 Matador) реактив танкка қарши гранатомёт етказиб берди ва май охирига қадар УҚКга яна 2450 та гранатомёт етказиб беришни мўлжалламоқда. Британия бош вазири Борис Жонсон Украинага “янада ҳалокатлировқ” қурол етказиб бериш нияти борлигини билдирди.
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес 26 март куни УҚКга “Challenger” танкларини тақдим этиш “иш бермаслигини” айтди. Ва қўшимча “Starstreak” етказиб беришга ваъда берди.
АҚШ, Туркия ва Польша Украинани учувчисиз учар қурилмалар билан таъминламоқда. Қўшма Штатлар УҚКни қайта қуроллантириш учун миллиард долларлар сарфламоқда. “The Wall Street Journal” нашри хабарига кўра, АҚШ Украинага совет ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумига қарши тизимларни етказиб бермоқда. Уларни ўн йилларча олдин “яширинча харид қилишганди”. Америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошлари зудлик билан УҚКга совет ишлаб чиқарган зенит-ракета мажмуаларини жўнатди – С-300В и С-300П, "Оса-АКМ", "Стрела-3".
“Military Watch” нашрининг ёзишича, Болгария, Венгрия Словакия, Чехия, Шимолий Македония ва Польша назарий жиҳатдан Киев режимига ихтиёрларида бўлган Т-72 модификацияли 860 тадан зиёд турли танкларни беришга қодир. Аммо бу сон 24 февраль ҳолатига кўра УҚКда бўлган танклар сонига мос келади ва улар бир ой ичида ёқиб юборилган ёки жанг майдонида ташлаб кетилган эди. Шу тариқа, Ғарб етказиб беришларининг на сони, на сифати “Россия қўшинларига чақириш ташлашга” имкон беради.
Жанговар устунлик
Россия қўшинлари бир маромда УҚК объектлари ва “ҳамкорлар совғаларини” йўқ қилиб келмоқда, ҳар куни қурол-яроғ ва базаларга, жумладан, импорт зенит-ракета мажмуалари ва танкка қарши реактив мажмуаларга юқори аниқликда зарба беришмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги мунтазам бутун Украина ҳудуди бўйлаб ўт очиш натижаларини кўрсатиб келади. Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, махсус ҳарбий операция бошидан буён Россия турли турдаги 1370 та ракетани қўллаган. Шундай бўлсада, асосий гап сонда эмас, балки Россия ракеталарининг технолигик жиҳатдан устунлиги ва қудратлигида.
Ўтган сутка давомида Украинанинг 64 та ҳарбий объекти нест-нобуд қилинган: Николаев вилоятидаги учта бошқарув пункти, Житомир вилоятида учта С-300, Ровен вилоятида Украинанинг Су-24 бомбардимончиси ҳамда иккита “бук-М1”, иккита ракета-арсенал қуроллари, иккита йирик ёнилғи базаси ва 10 дрон.
36 та Туркиянинг “Байрактар ТБ2” дронидан 25 мартга келиб УҚКда битта қолди. Махсус ҳарбий операция бошланишидан буён йўқ қилинган: 124 та самолёт ва 77 та вертолёт, 214 та зенит ракета мажмуалари, 321 та дрон, 1752 та танк ва бошқа жанговар зирҳли машина, 184 та залп билан отиладиган реактив тизим қурилмалари, 723 та дала майдони артиллерияси ускунаси.
Йўқотишлар статистикаси Ғарбнинг Киев режимига кўрсатаётган ёрдамининг паст самараси ва УҚКнинг кейинги қаршилик кўрсатишининг фойдаси йўқлигидан далолат беради.
Муаллиф: Александр Хроленко
Россия ва Украина уруши
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади