date
views 1 485

Россиянинг Белгород вилоятидаги нефть базаси ёниб кетди

Россиянинг Белгород вилоятидаги нефть базаси ёниб кетди
Россиянинг Белгород вилоятида 1 апрель куни эрталаб «Роснефть»га қарашли нефть базаси ёниб кетди. Белгород вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, «Россия ҳудудига Украина Қуролли кучларининг паст баландликда кирган икки вертолётидан» нефть базасига авиазарба берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида, қурбонлар йўқ. Белгород мери Антон Иванков ҳам нефть базасидаги ёнғинда қурбонлар бўлмаганини айтди. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.

Нефть базаси жойлашган учта кўча аҳолиси эвакуация қилинди, улар вақтинча «Белгород Арена»га жойлаштирилди. Ҳодисага Украина томонидан ҳозирча изоҳ берилмаган.

Бир неча кун аввал Белгород вилоятида Красний Октябрь қишлоғи яқинида портлашлар содир бўлган эди. «ТАСС» манбаларига таяниб, Украина томонидан отилган снарядлар ушбу ҳудудда жойлашган ҳарбий лагерга тушгани, тўрт нафар ҳарбий жароҳатлангани ҳақида хабар берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Белгород вилоятидаги нефть базаси ёниб кетди