date
views 2 427

Урушнинг 36-куни: Черковни бошпана қилган одамлар, кишанланган россиялик аскар...

Урушнинг 36-куни: Черковни бошпана қилган одамлар, кишанланган россиялик аскар...
Уруш 36 кундан бери давом этмоқда. Россия Мудофаа вазирлигининг Киев ва Чернигов ҳудудларида ҳарбий фаоллик «кескин қисқаргани» ҳақидаги баёнотларига қарамай, ушбу ҳудудларда отишмалар давом этмоқда. Украина армияси Харьков яқинидаги бир қанча аҳоли пунктлари устидан назоратни тиклади. Мариуполда Луганск кучлари иштирокида жанглар давом этмоқда. Meduza 31 март куни уруш зонасидан олинган муҳим фотосуратларни тўплади.

Харьков шарқида аланга тунги осмонни ёритмоқда, ушбу ҳудудда Украина қўшинлари ташлаб кетилган ва ишдан чиқарилган машиналардан йўлни тозаламоқда.
Фото: AFP


Рус армияси бостириб кирган қишлоқлардан қочган одамлар, яқин атрофдаги черковдан паноҳ топмоқда. Баштанка, Николаев вилояти
Фото: AP Photo


Украинанинг учинчи йирик пўлат заводи бўлган «Запоржстал» ишчилари ҳаво ҳужуми пайтида ерости бункерида.
Фото: Reuters


Украина аскарлари Киев вилояти Ирпен шаҳридаги вайрон қилинган кўприк яқинида тинч аҳолининг жасадларини йиғмоқда.
Фото: AP Photo


Киев чеккасида ишдан чиқарилган зирҳли техникалар ёнидан ўтаётган украиналик аскарлар
Фото: AP Photo


Автомат ва газаклар. Киев четидаги украиналик ҳарбийларнинг овқатланиш столи
Фото: AP Photo


Украиналик аскар отишма пайтида бошпана ичида чекмоқда.
Фото: Reuters


Украина аскарлари Харьков яқинидаги қайтариб олинган Малая Роган қишлоғида уриб туширилган рус вертолёти билан суратга тушмоқда.
Фото: EPA


Россияпараст ЛХР ҳарбий хизматчилари қамалдаги Мариуполда жанг пайтида танкка қарши гранатани кўтариб кетмоқда.
Фото: Reuters


ЛХР ҳарбий хизматчиси Мариуполдаги жанг пайтида гранатадан ўт очмоқда.
Фото: Reuters


Харьковда қўлига кишан солинган россиялик аскар.
Фото: AFP


Малая Роган қишлоғида ташлаб юборилган рус ўқ-дорилари ва қуруқ озиқ-овқат қутилари
Фото: EPA


Харьков шимолидаги газ қувури Россия позицияларидан ўт очилган пайтда шикастланди.
Фото: Reuters


Россия ҳужумидан сўнг Харьков шимолидаги турар жой бинолари узра кўтарилган тутун.
Фото: Reuters
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушнинг 36-куни: Черковни бошпана қилган одамлар, кишанланган россиялик аскар...