
Фото: president.az
Келаси ҳафтада Озарбойжон ва Арманистон етакчилари Брюсселда Тоғли Қорабоғ бўйича тинчлик музокараларини ўтказади, деб хабар берди “Евронюс”.
Ўтган ҳафтада Ереван ва Москва Бокуни Россия ҳарбийлари назоратидаги ҳудудда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблаганди.
Озарбойжон ўзининг халқаро тан олинган чегаралари доирасида ҳаракат қилаётганини билдирди.
Арманистон Россияни Озарбойжоннинг ҳаракатларини тўхтатишга чақирди.
Ўзаро айбловларга қарамасдан, Арманистон ҳам, Озарбойжон ҳам низони бартараф этиш учун музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирмоқда. Музокаралар Евроиттифоқ воситачилигида ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар