
Фото: Reuters
Украина ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён бир ойда 10 млрд долларга яқин маблағ сарфлади. Бу ҳақда Украина молия вазирлиги Владимир Зеленский раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилди, деб хабар берди Украина президенти офиси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йиғилишда Украина иқтисодиётининг ҳолати ҳамда унинг яқин истиқболдаги ривожи муҳокама қилинди. Бундан ташқари, харажатларни молиялаштириш манбалари кўриб чиқилган.
“Шунингдек, йиғилишда экин экиш кампаниясини ўтказиш, хусусан, аграр соҳани ёнилғи билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Украина энергетика инфратузилмасининг Россия қўшинлари томонидан бомбардимон қилинишини ҳимоялаш йўллари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар