Фото: Bloomberg
Россия 2022 йил якуни бўйича нефт ва газ экспортидан 321 млрд доллар атрофида даромад олиши мумкин, бу 2021 йилдагига нисбатан ўттиз фоизга кўп. Bloomberg Economics экспертлари ана шундай фикр билдирди.
Вашингтон халқаро молия институти (IIF) ходимлари ҳам шунга ўхшаш хулосага келишди.
«Ҳозирги санкциялар сақланиб қолган ҳолатда Россияга қаттиқ валюта келиши давом этади», — дейилади институт ҳисоботида.
TS Lombard таҳлилчилари рублнинг кескин девалвацияси ва нархлар ошиши уйғунлигида нефт Россия бюджетига қўшимча 8,5 трлн рубл (103 млрд доллар) келтиришини тахмин қилмоқда.
Россиянинг нефт ва газдан даромади кўпайиши билан боғлиқ вазиятни фақат йирик импортёрлар томонидан Россияга энергетик эмбарго киритилишигина ўзгартириши мумкин, дея қайд этган Bloomberg.
«Углеводородлар сотувидан келадиган даромад Россия иқтисодиёти учун қутқарув чамбараги ҳисобланади. Аммо энергетик эмбаргосиз ҳам инфляция ўсмоқда ва чуқур рецессия яқинлашмоқда», — дея фикр билдиради Bloomberg Economics эксперти Скотт Жонсон.
TS Lombard эксперти Мадина Хрусталеванинг фикрича, санкциялар Россия иқтисодиётининг «ноэнергетик қисми»ни издан чиқаради, натижада «Россия энергия ресурсларига янада боғланиб қолади». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди