Киев вилоятида махсус ҳарбий операция давомида мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган россиялик десантчилар орденлар билан тақдирланди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.
"Киев вилоятида россиялик десантчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳаво-десант бўлинмаси қўмондони ҳарбий операцияда давомида жанговар топшириқларни бажаришда ўзини кўрсатган ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топширди”, - дейилган вазирлик хабарида.
Десантчилар “Жасорат” орденлари ва “Мардлик учун” медаллари билан тақдирланган. Ҳарбийлардан бири "IV даражали Георгий хочи" билан мукофотланди.
Десантчилардан бири Николайнинг айтишича, у ўз сафдошлари билан снайперлар томонидан яраланган взвод командирини, ўзи ҳам оёғидан яраланган ҳолатда, хавфсиз жойга олиб чиқди.
Десантчи Дмитрийнинг сўзларига кўра, топшириқларни бажариш жараёнида улар танклар пистирмасига дуч келишди.
"Ҳарбий хизматчилар қаттиқ қаршилик кўрсатиб, рақибнинг катта кучини йўқ қилишди. Бўлинмамизнинг барча ҳарбий хизматчилари жасорат кўрсатишди. Бу мукофотни ўзимнинг шахсий хизматларим эмас, қўл остимдаги ҳарбий хизматчиларнинг хизмати деб биламан", - деди у.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба берилмоқда. Тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмаяпти. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди