National Assembly ҳаракати фаоллари электр ва газ нархининг кескин ошиши сабабли Лондон марказида ҳукуматга қарши намойишга чиқди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.
Улар бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳи олдида тўпланиб, Борис Жонсон ва бутун консерватив ҳукумат истеъфосини талаб қилишди.
Лондондан ташқари, National Assembly мамлакатнинг ўнлаб йирик шаҳарлари, жумладан, Ливерпул ва Манчестердаги акцияларни эълон қилди.
1 апрелдан бошлаб Буюк Британияда газ ва электр энергияси учун нарх чегараси кескин оширилди - бирданига 54 %га. Қарор феврал ойида қабул қилинган, аммо у эндигина кучга кирди, чунки вазирлик ҳар йили икки марта нарх чегарасини янгилайди: апрел-сентябр ва октябр-март ойлари учун. Етказиб берувчилар бу кўрсаткичдан ошмаслиги керак.
Шундай қилиб, Британия энергиясининг нархи йилига ўртача 700 фунтга ошади ва тахминан икки мингни ташкил қилади. Шу сабабли, феврал ойида йиллик инфляция Британияда 30 йил давомидаги рекорд даражага етди - 6,2 %.
Миллий статистика хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатадики, мамлакат аҳолиси харажатларни жиддий равишда камайтиришга мажбур бўлмоқда: респондентларнинг ярмидан кўпи муҳим бўлмаган товарларга, 34 % газ ёки электр энергиясига, 31 % озиқ-овқат ва зарурий товарларга иқтисод қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди