Мариуполда “Азов” - украин миллатчилари батальони жангарилари Ўзбекистондан келган юк машиналарини талон тарож қилди. Бу ҳақда Sputnik журналист Андрей Руденкога асосан хабар бермоқда.
Видеолавҳадан маълум бўлишича, беш нафар ҳайдовчилар 4та юк автомобилида 13 февраль куни Ўзбекистондан Украина томон йўлга чиқишган. Улар Белгород орқасли Россия – Украина чегарасини кесиб ўтиб, Харьков, Запорожьедан ўтиб Мариупольга 23 февраль куни етиб келишган.
Мариупольдаги Ильич номидаги темир-пўлат заводида 24 февраль куни уларнинг автомобилларидан юклар туширилиши ва божхона ҳужжатлари расмийлаштирилиши керак эди. Лекин фураларнинг иккитасининг юки туширилган, қолган ишлар кечиктирилган.
Шундан сўнг 3-4 кун ўтиб завод ҳудудига “Азов” батальони жангчилари келишган. Юк автомобилларидан иккитасини тортиб олишган. Орадан 4-5 кун ўтиб қолган икки автомобилнинг аккумуляторларини ечиб олишган ва ёқилғисини қуйиб олишган.
Ҳайдовчилар айтишига кўра, улар умумий ҳисобда завод ҳудудида 23 кун давомида туришган. Улар ҳатто бошқа давлат фуқаролари эканлиги ҳам жангарилар учун аҳамиятга эга бўлмаган.
Кейинроқ эса уларга украин ҳарбийлари “яхшиси бу ердан кетинглар, ёмон солдатлар келади” деб огоҳлантирганидан сўнг ҳайдовчилар завод ҳудудидан яқин қишлоқ томон қочишга ва у ердаги уйларда 9 кун давомида яширинишга мажбур бўлишган. Маҳаллий аҳоли уларга ёрдам берган ва ДХР ҳудудига ўтказиб қўйган.
ДХР ҳудудида уларни аскарлар кутиб олган ва хавфсиз жойга жойлаштиришган ва яқин вақт ичида Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганин маълум қилган эди. Ҳарбий операциянинг мақсади Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш. Операция давомида фақат ҳарбий инфратузилма, қурол-яроғ омборлари йўқ қилинмоқда, тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилаётгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди