Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари иш бермаяпти. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Twitter’да ёзди.
Матеуш Моравецкийнинг сўзларига кўра, буни рубл курси исботламоқда. Россия рубли Украина махсус ҳарбий операция бошланишидан олдинги қийматларга яқинлашди.
“Демак, бизнинг ҳаракатларимиз (Ғарб давлатлари — таҳр.) раҳбарлари хоҳлагандек бўлмади”, — дея хулоса қилди Моравецкий.
Россия 24 феврал куни Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлади.
Бунга жавобан Ғарб Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Улар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қарши қаратилган. Европада Россиянинг энергетика ресурсларига боғлиқликни камайтириш чақириқлари кучайди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқиб кетишини эълон қилди.
Президент Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Ғарбнинг бундай ҳаракатлари, аслида, миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришга қаратилган.
АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия олдидаги мажбуриятлар бўйича дефолт эълон қилиб, унинг валюта захираларини музлатиб қўйди ва ҳозирги воқеалар Ғарбнинг сиёсатда ҳам, иқтисодиётда ҳам глобал ҳукмронлиги остидан чизиқ тортди, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Москвага қарши санкциявий босими аллақачон АҚШ ва Европа учун иқтисодий муаммоларга айланиб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг жиддий ошишига олиб келди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди