Фото: Reuters.
Ямандаги ҳусий исёнчилари ва ҳукумат кучлари от очишни тўхтатишга келишди. Рамазони шариф муносабати билан эришилган сулҳ 2 ой давом этади. Бу ҳақда БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ҳанс Грундберг маълум қилди.
Қайд этилишича, бир-бирига мухолиф бўлган икки томон ҳаво, ер ва денгизда ҳужум амалиётларини тўхтатиб туришга рози бўлган.
«Муваққат сулҳ битимидан кўзланган мақсад зулму зўравонлик домида қолган яманликларга тин олмоқ учун имкон бериш, мушкулларни осон қилиш, энг асосийси, ушбу зиддият барҳам топишига умид уйғотишдан иборатдир», – дейди Ҳанс Грундберг.
БМТ махсус вакили, шунингдек, томонлар ўртасида сиёсий мулоқотни кучайтириш орқали ҳарбий зиддиятга буткул барҳам бериш режалаштирилаётганини маълум қилган.
Муваққат битим АҚШ ва Буюк Британия томонидан олқишланган.
«Бу – муҳим қадам, албатта, аммо ҳали етарли эмас. Ўт очишни тўхтатиш битимига қатъий риоя этилиши керак. Аввал ҳам таъкидлаганимдек, ушбу урушга имкон қадар тезроқ якун ясамоқ лозим», – деган АҚШ президенти Жо Байден.
Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийлар ҳамда Саудия Арабистони кўмак кўрсатаётган ҳукумат кучлари ўртасидаги ҳарбий зиддият 2014 йилдан буён давом этмоқда. Ўша йили ҳусийлар пойтахт Сана шаҳрини эгаллаб, президент Абд Раббу Мансур Ҳодийни ҳокимиятдан четлатган эди. 2015 йил март ойида эса Саудия Арабистон ва БАА бошчилигидаги ҳарбий коалиция Ҳодий маъмуриятини тиклаш учун амалиёт бошлади.
8 йиллик қонли уруш гуманитар инқирозга олиб келди. Ҳарбий тўқнашувларда 150 минг киши, жумладан, 14500 тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. БМТ Ямандаги гуманитар ҳолатни жуда оғир деб баҳоламоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди