Россия Украинадаги ҳарбий стратегиясини ўзгартирган ҳолда бор эътиборини Донбассга қаратади. Бу ҳақда CNN билан суҳбатда бўлган разведка маълумотларидан хабардор америкалик ва европалик мансабдорлар айтган.
Телеканал манбасининг сўзларига кўра, Кремль 9 май куни Донбасс ва Украина шарқидаги бошқа ҳудудлар устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини эълон қилмоқчи. «9 май Путин учун рамзий маънога эга кун ва у ўша куни урушдаги қандайдир ғалабани нишонлашни истайди», деган манба.
«Уруш қай ҳолатда кетаётгани ва тинчлик келишуви давом этаётганидан қатъи назар Владимир Путин 9 май куни ғалаба парадини ўтказади. Лекин қайси аскарлар ва қайси техника билан – шуниси қизиқ», деган CNN билан суҳбатда Европа Иттифоқи давлатларидан бирининг мудофаа тизимида ишловчи мансабдор. Унинг айтишича, Путин Чеченистонда бўлгани каби узоқ давом этувчи урушга тайёрланмоқда.
Хабарда ёзилишича, АҚШ разведкаси ҳаво исиб бораётгани сабаб рус танклари учун тезроқ ўз позицияларини эгаллаш муҳим бўлиб қолади. Чунки совуқ тугаб, ер юмшай бошлагани сари оғир рус танкларининг ҳаракатланиши қийинлашади. Шунингдек, CNN Путин урушнинг қолган қисмини бошқарадиган қўмондон тайинлаши ҳақида ҳам ёзган. АҚШ мудофаа тизимидаги манба бу ҳарбий ҳаракатларнинг жанубий қисмида ҳаракат қилган генераллардан бирортаси бўлишини тахмин қилган. Уларнинг айтишича, айнан ўша ерда Россия ўз мақсадларига нисбатан яқинлашган.
CNN'га кўра, Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларида муайян бошқарувчи бўлмаган ва бу муваффақиятсизликнинг сабабларидан бири бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди